«самир раҳмонов» тегли мақолалар


«Самир Раҳмоновнинг ўлимида Бош прокуратуранинг айби йўқ» — Светлана Артикова
1 апрель 2022, 16:25

«Самир Раҳмоновнинг ўлимида Бош прокуратуранинг айби йўқ» — Светлана Артикова

Пайшанба куни Светлана Артикова Бош прокуратура ишда вафот этган ходими оиласига нафақа ва маънавий зарарни тўлаши масаласига муносабат билдирди. Унинг фикрича, суднинг 971 млн сўмни тўлаш тўғрисидаги қарорида қонун талаблари бузилган. «Миллиард у ёққа, миллиард бу ёққа қилсак, унда шифокорларга, ўқитувчиларга устамаларни, ойликни, нафақани ким тўлайди?.. Керак бўлса, Олий судгача ҳам бош прокурор ўринбосари тарзида такроран кассация келтиришга тайёрман», — деди у.

Бош прокуратуранинг вафот этган ходимига оид суд иши бошқатдан кўриб чиқилади
6 декабр 2021, 17:15

Бош прокуратуранинг вафот этган ходимига оид суд иши бошқатдан кўриб чиқилади

Марҳум ходимнинг отаси нафақа пулларини талаб қилиб, Бош прокуратура устидан апелляция шикояти киритгани маълум қилинганди. Иш Тошкент шаҳар ФИБ судлов ҳайьатида кўриб чиқилди ва марҳумнинг отаси боқувчисини йўқотганлик учун нафақа олиш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланди. Иш биринчи инстанция судига марҳумнинг турмуш ўртоғи иштирокида кўриб чиқиш учун юборилди.

Бош прокуратура иш вақтида вафот этган ходими бўйича тегишли идораларга хабар бермаган — Давлат меҳнат инспекцияси
10 ноябр 2021, 11:16

Бош прокуратура иш вақтида вафот этган ходими бўйича тегишли идораларга хабар бермаган — Давлат меҳнат инспекцияси

Давлат меҳнат инспекцияси Бош прокуратура иш вақтида вафот этган ходими бўйича Меҳнат вазирлиги ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасига тегишли тартибда хабар бермаганлигини маълум қилди. Олдинроқ марҳум ходимнинг отаси қонунда белгиланган нафақа пуллари тўлаб берилмагани сабабли Бош прокуратура устидан судга мурожаат қилганди. Бироқ, ФИБ Миробод туман суди даъво аризасини рад қилган.

Марҳум ходимнинг отаси нафақа пулларини талаб қилиб, Бош прокуратурани судга берди
2 ноябр 2021, 19:40

Марҳум ходимнинг отаси нафақа пулларини талаб қилиб, Бош прокуратурани судга берди

Апрель ойида вафот этган Бош прокуратура ходими Самир Раҳмоновнинг отаси қонунда белгиланган тартибда нафақа пуллари тўлаб берилмаганини маълум қилди. Шу сабаб марҳумнинг отаси Бош прокуратура устидан судга мурожаат қилди. Бироқ, ФИБ Миробод туман суди даъво аризасини рад қилди. Даъвогар эса судга апелляция шикоятини киритган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг